1992 йили  Жаҳон  иқтисодиёти  ва дипломатия университети ташкил топган кундан бошлаб, кафедра  “Немис тили”, “Француз тили” ва “Жаҳон тиллари” бўлимлари  асосида фаолият  юритиб келган.  ЖИДУ  Ўқув кенгашининг 2008 йил 25 октябрдаги қарорига биноан 3 кафедра  бирлашуви асосида “Роман-герман тиллари” кафедраси вужудга келди.

Ҳозирги  кунда кафедрада қуйидаги фанлар ўқитилмоқда:

  • немис тили (асосий ва иккинчи чет тили сифатида);
  • француз тили (асосий ва иккинчи чет тили сифатида);
  • испан тили (иккинчи чет тили сифатида);
  • итальян тили (иккинчи чет тили сифатида).

Бугунги кунда мазкур кафедрада 9 нафар катта ўқитувчи, 6 нафар ўқитувчилар ва 1 нафар хорижлик профессор  Лугли Убальдо фаолият юритадилар.

КАТТА ЎҚИТУВЧИЛАР:

  • Қосимова Яйра Махмудовна
  • Портнова Ольга Эдуардовна  
  • Асатова Гулбахор Рашидовна
  • Джаббарова Дилбар Даниевна
  • Хасанова Шахноза Абдурауповна
  • Алоева Назира Базаровна
  • Касимова Нилуфар Аброровна
  • Ходжаева Хуршида Шарафитдиновна
  • Жониқулов Зиёдулло Махсатуллаевич

ЎҚИТУВЧИЛАР:

  • Панкратова Ирина Александровна
  • Султанова Умида Истатовна
  • Расулова Нозима Юлдашевна
  • Тухтаева Саида Юсуповна
  • Саидова Нилюфар Абдусаломовна
  • Худойбердиев Жасур Джураевич

Кафедрада немис тили, итальян тили, француз тили, испан тили фанларини ўқитишда ҳозирги замон илғор услуб ва тамойиллари, ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси қўлланилади. Янги технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда талабаларга назарий билим берилади ва амалий машғулотлар тренинглар, баҳс-мунозаралар, давра суҳбатлари тарзида олиб борилади. Кафедрада немис тили, итальян тили, француз тили, испан тили бўйича хорижлик  мутахассислар билан иш олиб борилмоқда. 

Кафедра профессор-ўқитувчилари илмий тадқиқот ишлари натижасида кўплаб электрон дарсликлар, ўқув қўлланма, ўқув-услубий қўлланма ва мажмуалар нашр эттирилган.

Ушбу тилларда таҳсил олаётган талабалар давлат стипендиялари, Республика талаба-ёшларнинг олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқдалар.