Kafedra: "Xalqaro munosabatlar" kafedrasi

Lavozimi: Professorlar

E-mail: nihola@list.ru

Фаолияти тўғрисида маълумот:

Сиёсий фанлар доктори, профессор.

ЖИДУнинг “Халқаро муносабатлар” кафедраси

1961 йил 28 февралда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти. 1983 йилда  Тошкент давлат университетининг тарих факультетини тамомлаган. 1984 йилдан 1987 йилгача ТошДУнинг аспирантурасида ўқиб келган. 1988 йилнинг ноябр ойида ТошДУнинг Ихтисослашган Кенгашида 07.00.02 -“Тарих” ихтисослиги бўйича “Ўзбекистонда дўстлашган шаҳарларнинг ҳаракати барпо этилиши ва ривожланиши” мавзусидаги номзодлик диссертацияни ёқлади. 2000 йилдан 2003 йилгача ЖИДУнинг докторанти сифатида илмий изланишларини давом эттирди. 2006 йилда ЖИДУ қошидаги ДК.005.15.01-рақамли Ихтисослашган кенгашда 23.00.04 – “Халқаро тизимлар ва глобал тараққиётининг сиёсий муаммолари” ихтисослиги бўйича “Марказий Осиёда янги хавфсизлик тизими барпо этилиши контекстида Афғон можароси ва унинг оқибатлари” мавзусидаги докторлик диссертацияни ёқлади.

Хозирги вақтда “Халқаро муносабатлар” кафедрасида профессор лавозимида ишлаб келмоқда.

Илмий даражаси ва илмий унвони.

1988 й. – тарих фанлари номзоди, ТошДУ

2006 й. – сиёсий фанлари доктори,  ЖИДУ

2007 й. –  доцент

2008 й. – профессор

Меҳнат фаолияти.

1988-1989 йй. – Тошкентнинг олий партия мактаби, лаборант

1990-1992 йй. – Бошқарув ва сиёсатшунослик институти, методист, кичик илмий ходим

1995-1997 йй.– Ўзбек-Америка “Дунё” ҚҚ – Халқаро алоқалар бўйича бош консультант.

1997 й.-х.в. – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, катта ўқитувчи, доцент, кейинчалик “Халқаро муносабатлар” кафедраси профессори.

Университетдаги фаолияти давомида барча курслар ва факултетларда таълим олаётган талабалар, магистрантлар, стажер ва аспирантлар билан иш олиб борган.

2007 йилдан бошлаб Стратегик таҳлил ва прогнозлаш олий мактабида “Минтақашунослик” ва “Можароларни ўрганиш/тадқиқ этиш асослари” фанларидан маърузалар ва амалий машғулотлар олиб боради. “Халқаро муносабатлар” илмий журнали таҳрир ҳайъатининг аъзоси. 2008-2012 йй. – ЖИДУ қошидаги Ихтисослашган кенгаш аъзоси. 2012 йилдан – ЎзР МХХ Институти қошидаги Ихтисослашган Кенгаши аъзоси. 2012 йилдан – Ўзбекистон Республикаси ОАК қошидаги Эксперт кенгаши аъзоси. 2007 йил – Тошкент шаҳар бўйича “Йил аёли” кўрик танловининг ғолиби. 

Халқаро тизимлар ва глобал тараққиётининг муаммоларига оид 40дан ортиқ нашр этилган илмий ишлари мавжуд, улар орасида, 2 монография ҳамда 5 ўқув қўлланма ҳам чоп этилган. 

Илмий қизиқишлари/изланишлар соҳаси: Халқаро тизимлар ва глобал тараққиётининг сиёсий муаммолари.

Фанлардан дарс беради: “Минтақашунослик”, “Халқаро ахборот таҳлили”, “Замонавий халқаро муносабатларнинг минтақавий жиҳатлари”.

Асосий илмий ишлари:

  • Афганский фактор в современных международных отношениях в Центральной Азии. Ташкент: Фан, 2004, 211с. 
  • Современная внешняя политика Исламской Республики Иран. Учебно-методическое пособие. Ташкент – Издательство ВШСАП.-2008
  • The Geopolitics of India in Central Asia. – Contemporary Indo-Uzbek Perspectives on Bilateral and Regional Issues. - India-Central Asia Foundation.- New Delhi. 2009
  • Внешнеполитические инициативы Республики Узбекистан и международное сотрудничество в установлении стабильности в Афганистане. Ташкент.- УМЭД.- 2014