Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил    14 январь Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан ва жорий йилни Ўзбекистонда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» дастуридан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш,  узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришнинг назарий, методологик ва амалий масалаларини муҳокама этиш ҳамда илмий кенгашлар, амалиётчилар, ўқитувчилар, ёш олимлар ўртасида билим ва тажриба алмашувини жорий этиш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 2017 йил 14 март куни “Жаҳон иқтисодиёти барқарор ривожланишини таъминланишининг долзарб масалалари” мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман ўтказиш режалаштирилган.

Конференция ишида иқтисодий таълим соҳасида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчи-изланувчилар, вазирликлар ва идоралар, банк-молия муассасалари ва турли ташкилот ходимлари, амалиётчи мутахассислар, магистратура талабаларининг иштирок этиши кўзда тутилган.

 

Конференция мавзусининг йўналишлари

1. Барқарор иқтисодий ўсиш: иқтисодиётни эркинлаштириш ва унинг рақобатбардошлилиги ҳамда ислоҳотлари омиллари.

2. Бугунги дунёда барқарор ривожланиш ва халқаро ҳамкорликни устувор йўналишлари.

3. Иқтисодиёт барқарор ривожланишининг ҳуқуқий асослари: халқаро ва миллий тажриба.

4. Барқарор тараққиёт йўлида таълим, бандлик ва ёшлар сиёсати: миллий ва халқаро тажриба.

5. Жаҳон иқтисодиёти барқарор ривожланишида виртуал иқтисодиёт ва ахборот коммуникация технологиялари.

6. Жаҳон иқтисодиёти барқарор ривожланишида оммавий дипломатия ва инсон манфаатлари.

Тезисларга талаблар:

Конференцияда қатнашиш учун маъруза матнлари қоғоз ва электрон шаклда (иштирокчининг иш жойи, эгаллаган лавозими, илмий унвони ва даражаси, телефон рақами, электрон почтаси, фойдаланилган адабиётлар ва ахборот манбалари кўрсатилган ҳолда) ташкилий қўмитага 2017 йилнинг     1 мартига қадар топширилиши лозим (манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 54-уй. ЖИДУ, “Халқаро иқтисодий муносабатлар” факультети, “Б” бино, 415- хона).

Илмий-амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган, имло хатосиз бўлган маъруза тезислари 5-8 бет ҳажмда, ўзбек, рус ёки инглиз тилида тақдим этилиши лозим. Маъруза тезислари Мicrosoft Word (формат RTF), Times New Roman шрифти, А4 формат, тепадан 2,0 см, пастдан 2,0 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см, шрифт катталиги 14-pt, оралиқ интервал - 1,5 кенгликда, абзац бошидаги оралиқ -1,25 см, энига форматлаш тарзида тўлдирилиши зарур.

Конференция материалларини тўплам сифатида нашр этиш режалаштирилган. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Маълумот учун: М.Атахановага мурожаат этиш мумкин.

Тел: (+998 93) 481 28 33, тел./факс: (+998 71) 267-08-51

E-mail: kaf_IN@uwed.uz

Yangilangan sana: 01.01.1970