O`zbek tilida In English На русском


"Xalqaro munosabatlar" kafedrasi

«Халқаро муносабатлар» кафедраси 1997 йилда ташкил топган. 1997 йилдан 2005 йилгача «Халқаро муносабатлар» кафедраси фаолияти фалсафа фанлари доктори, профессор Азимова Динора Садиковна раҳбарлигида юритилган, 2005 йилдан ҳозирги вақтгача эса кафедрани сиёсий фанлар номзоди, доцент Бахадиров Мурат Махмудович бошқармоқда. Кафедра халқаро муносабатларнинг замонавий ривожланишини тадқиқ этадиган ўқув ва илмий марказ ҳисобланади. Кафедрада қуйидаги махсус курслар ва фанлардан дарс берилади: «Халқаро муносабатларнинг назарияси», «Геосиёсат», «Халқаро хавфсизлик», «Минтақашунослик», «Шарқ халқаро муносабатлари», «Ғарб халқаро муносабатлари», «Халқаро ташкилотлар», «Қиёсий сиёсий тизимлар», «Жаҳон сиёсати», «Халқаро ахборот таҳлили», «Конфликтология», «Сиёсий технологиялар», «Қўшни мамлакатлар халқаро муносабатлари» ва бошқалар. Қуйидаги бир нечта фанлар «Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат» магистратура йўналишида ҳам ўқитилади: «Халқаро тизимлар ва глобал ривожланишнинг сиёсий муаммолари», «Халқаро тизимларда Ўзбекистоннинг манфаатлари», «Замонавий халқаро жараёнларнинг минтақавий жиҳатлари».

Олиб борилган ва давом этиб келаётган фаолият мобайнида кафедрада халқаро муносабатларни тадқиқ этишнинг мустаҳкам илмий анъаналари шаклланган. Марказий Осиёнинг минтақавий хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш бўйича илмий мактаблар фаолиятидан ташқари АҚШ, Европа Иттифоқи, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон ва Эрон каби мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотларнинг фаолиятини тадқиқ этиш бўйича йўналишлар ривожланиб келмоқда.

Маъруза дарсларини қуйидаги профессор ва ўқитувчилар олиб борадилар: т.ф.д., профессор Ш.М.Абдуллаев, с.ф.д., профессор Н.Ў.Тўляганова, с.ф.н., доцент У.А.Хасанов, с.ф.н., доцент Б.А.Хўжанов, с.ф.н., доцент Г.М.Муминова, с.ф.н. Э.Арипов, с.ф.н. З.А.Зарипова, с.ф.н. Н.Я.Муминова, Г.Р.Абдусаламова.

Шу билан бирга халқаро алоқаларни ривожлантириш доирасида кафедрада турли йилларда таклиф этилган хорижий мутахассислар илмий-педагогик фаолиятини олиб борганлар: Калькутта Университети (Ҳиндистон) профессори Борун Де, Оклахома Университети (АҚШ) профессори Джоэл, Саутгемптон Университети (АҚШ) профессори Дж.Гленн, Джон Хопкинс Университетининг (АҚШ) хизмат кўрсатган профессори (фидоиси) Афтаб Кази, Берлин Университетининг хизмат кўрсатган профессори (фидоиси) Бригита Хоер, Ҳиндистонлик профессор Сухаш Чакраварти, Джавахарлал Неру номидаги Университетининг (Ҳиндистон) профессори Джотсна Бакши, Мумбай Университетининг (Ҳиндистон) профессори Падма Лочан Даш.

Шу билан бирга Хитой ижтимоий фанлар академияси қошидаги Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиёни тадқиқ этиш институти, Шанхай ижтимоий фанлар академияси, Шанхай халқаро тадқиқотлар академияси, Хитой ижтимоий фанлар академияси қошидаги Синьцзян институти, Саноат ва қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш маркази (Чандигарх, Ҳиндистон) билан илмий ҳамкорлик йўлга қўйилган/ўрнатилган. Кафедра жамоаси янги авлод ўқув қўлланма ва дарсликларини яратишда фаол иштирок этмоқда. Қуйидаги илмий асарлар тайёрланган ва нашр этилган: 

  1. Азимова Д.С. Статус нейтралитета Швейцарии (ҳаммуаллифлар билан).– Т., 2005.
  2. Азимова Д.С. Эволюция политического сотрудничества Европейского Союза и России. – Т., 2008.
  3. Бахадиров М., Рахманкулова Н., Муминова Г. Глобализация: теория и практика. – Т.: УМЭД, 2010.
  4. Туляганова Н.У. Афганский фактор в современных международных отношениях в Центральной Азии. – Т.: Фан, 2004.
  5. Туляганова Н.У. Политология асослари. (ҳаммуаллифлар билан). – Т.: ТГИВ, 2006.
  6. Хасанов У.А. Региональная безопасность и национальные интересы (Центральноазиатский реогион). – Москва, 2004.
  7. Хасанов У.А. Введение в теорию международных отношений. – Т.: УМЭД, 2008.
  8. Xasanov U. Xalqaro munosabatlar nazariyasi. –T.: JIDU, 2014.
  9. Якубов И.Х. Международные отношения Востока. – Т.: УМЭД, 2008.
  10. Муминова Г. Политические системы стран мира (сравнительный анализ). – Т.: УМЭД, 2008.
  11. Муминова Г. Политические системы мира. –Т.:УМЭД, 2009.
  12. Muminova G. Jahon siyosiy tizimlari. –T.: JIDU, 2014.
  13. Зарипова З.А. Политическая конфликтология. – Т.: УМЭД, 2009.
  14. Zaripova Z. Konfliktologiya. –T.: JIDU, 2014.
  15. Muminova N. Xalqaro tashkilotlar. –T.: JIDU, 2014.

Барча янги авлод ўқув қўлланмалари халқаро муносабатлар тўғрисида ҳартомонлама тасаввурга эга бўлишга, талабаларга замонавий юқори илмий билимлар даражасидаги маълумотларни етказишга йўналтирилгандир. 


« Ortga qaytish


JIDU e`lonlar
  1. Talabalar hayoti
  2. Bo`sh ish o`rinlari
  3. Hamma e`lonlar